Шифохона хакида

Бош сахифа >> Шифохона хакида
IMG_6440
444
777-1

Вилоят Фтизиатрия ва пульмонология марказининг

Т  А  Р  И  Х  И

Шифохона ховлиси инкилобдан илгари Бухоро амири Амир Олимхоннинг дам оладиган кароргохи булган. Бир неча йиллар каровсиз колиб кейинчалик област комитети ходимлари дачаси килинган 1956-1971 йиллар Карши болалар сил касалликлар санаторийси (суяк сили буйича) булган.

Вилоятда 1922-1923 йилларда сил билан огриган беморларни вилоят шифохонасининг юкумли касалликлар булимида даволашган 1928-1929 йиллар 10 урин булим булган.

Биринчи сил касалликлар диспансери 1935-йилда хозирги «Чакар» махалласидаги Эски Мачит биносида очилган.

Врачлар :     Горилина Е.И., Тюрикова В.Н., Содиковалар А.Ж. ишлаган.

1938-йилда сил касалликлар диспансери хозирги вилоят 1- сон катталар шифохонасининг маъмурият биноси олдида дастлаб 25 уринга, кейинчалик 50 урин, 75 уринли булган.

1970-йилларга бориб 100 уринли булган.

1938-йилда Шахар согликни саклаш бошкармаси томонидан тасдикланган буйрук асосида куйидаги штатлар берилган:

 

1. Диспансер бошлиги     Горилина Е.И

2. Врач                                     Тюрикова.

3. Врач                                     Содикова.  Уриндош

4. Хамшира                           Черменская А.И

5. Хамшира                           Салимгариева Ш

6. Орастабон                          Новикова  Ю

7. Лаборантка                       Воронкова

8. Коровул                               Бозоров.

 

1948-йилнинг 28-ноябрида хужалик бекаси 1,0 ставка, 1,0 ставка врачлик ва 2,0 ставка хамширалик  штатлари кушиб берилган. Врачлик штатига Берман, хамширалик штатига Лебедова Е. ва Янъ И. кабул килинган. 1949-йил март ойида 1,0 ставка врачлик ва 1,0 ставка омбор мудирлиги берилган.

1950-йил 15 февралда СССР Согликни саклаш вазирлиги ва Обл.Фин. булимининг  штатлар нормативи буйича  куйидаги штатлар тасдикланган:

 

1. Зав. диспансер                                  1,0

2. Катталар участка врачи              0,5

3. Болалар участка врачи                0,5

4. Зав. метод кабинет                         1,0

5. Врач ординатор                                2,0

6. Мед сестралар                                   4,5

7. Участка мед сестралар                 2,0

8. Лаборантлар                                       1,0

9. Тиббий статист                                 1,0

10. Тиббий руйхатчи                           1,0

11. Санитаркалик                                  7,5

12. Зав. хоз                                                1,0

13. Ошпаз                                                  0,5

14. Кирхона                                              0,5

15. Врач рентгенолог                          0,5

 

1950-йил 15 февралда Вилоят сил касалликлар диспансери макоми берилган .

1955-йил сентябр ойида кушимча фтизиохирург 1,0 ставка кушилган, фтизиохирург Предельский В.Д. кабул килинган жаррохлик хонаси хамшира вазифасига Темиргалиева Р.У.  ишлаган.

Бош врачлик  вазифасида ишлаган  шифокорлар хакида

 

Горилина Е.И. 1938-1954 йил ноябр ойигача ишлаган.

Дадажонов О.Д. 1954 йилнинг ноябрь ойидан 1961 йил сентябрь ойигача ишлаган. Аспирантурага укиш муносабати билан бушаган.

1961-63 йиллар  Михайлова Т.Н. ишлаган. Вилоят  2-сон шифохона ташкил килингач бош врач лавозимига утказилган.

1963-1984 йиллар Ибрагимов К.М. ишлаган.

1984 йил апрел ойидан 2000 йил июнь ойигача  Рузибоев К.А. ишлаган.

2000 йил июнь ойидан 2012 йил 27 июлга қадар Равшанов А.К. ишлаган.

2012 йил 13 августдан 2014 йил 20 январга қадар Расулов Тўлқин Бердиевич ишлаган.

2014 йил 20 январдан 2017 йил 2 сентябрьгача Ашуров Тулкин Абдуллаевич ишлаган.

2017 йил 4 сентябрдан хозирги кунга кадар Вилоят Фтизиатрия Диспансери бош врачи лавозимида Обилов Азимжон Уразалиевич мехнат фаолиятини олиб бормокда.

Мустақиллик йилларидан сўнг шифохонада тубдан кайта куриш ишлари амалга оширила бошланди. Дастлаб шифохона территория атрофи гиштли девор билан уралди, ободонлаштириш

ишлари кучайтирилди, янги мевали ва манзарали дарахтлар, гуллар экилди. Шифохона территориясида 2 та электронасос ишга туширилди ва сув билан таъминланди. Шу йилдан

эътиборан даволаш булимларида жорий таъмирлаш ишлари тубдан кайта йулга куйилди. Яроксиз булиб колган каттик ва юмшок материаллар хисобдан чикарилиб янгиси билан

алмаштирилди. Шифохонада бўлимларга ичимлик суви чиқарилди. Сув иситиш тизими хар бир бўлимга ўрнатилган.

Шу каторда 2000 йилгача юмшок жихозлар етишмаганлиги сабабли беморлар узи билан курпа-тушакларини бирга олиб келганликларини таъкидлаб утиш жоиздир.

2000 йилгача юмшок каттик жихозлар, тиббий аппаратлар, дори-дармон билан таъминланиши 20-25% дан ошмас эди.

2000 йилда шифохона территориясида булимлараро ва марказий йулакларга асфальт ёткизилди.

2000 йилдан шифохонада ёш малакали кадрларни фтизиатрия сохасига ишга жалб килиш ишларига эътибор кучайтирилди.

2001 йилда шифохонада мажлислар зали ишга тушурилди. Шифохона уринлар сони 300 тага етказилиб, 40 уринли суяк-бугим жаррохлик булими очилди. «Хамшира 2001» курик танловида шифохона хамшираси Бекмуродова Сурайё Республика танловида биринчи уринни эгаллаганлиги сабабли шифохонага «ТИКО» русумли енгил автомашинаси мукофотга берилди. Шу йили шифохона марказий дарвозаси кайтадан шарк меъморчилиги асосида курилди.

2002-2003 йилларда шифохона ёш мутахассис врачлар билан таъминлаш яхшиланди. 6 нафар ёш врачлар ишга кабул килинди.

Шифохонада капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шулардан лаборатория, ошхона, кирхона, диспансер булими, маъмурий бино тулик таъмирдан чикарилди.

2002 йилда диагностик рентген аппарати – портатив аппарат, 2003 йилда Германияда ишлаб чикарилган Philips русумли рентген аппарати олиниб фтизиатр шифокорлар ихтиёрига топширилди.

Республикада DOTS давлатмиллий дастурини амалга ошириш максадида Кашкадарё, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари регионида Карши шахри Вилоят сил касалликлар диспансери регионал марказ этиб белгиланди. 2004 йилда Вилоятимизга DOTS давлатмиллий дастури киритилиши муносабати билан шифохонада тулик капитал таъмирдан чикарилди. Жумладан лаборатория булими референс лаборатория усулида таъмирдан чикарилди. DOTS программаси учун алохида дорихона, DOTS укув маркази офиси ташкил килиниб ишга тушурилди.

2003 йил ноябрь ойида беморларга малакали тиббий хизмат курсатишни яхшилаш ва беморларга хар томонлама кулайлик яратиш максадида I -II даволаш булимлари таркибида I-II-V-VI даволаш булимлари ташкил килинди.

Бундан ташкари 2004 йилда санитар зона, ДОТС программаси буйича даволанадиган беморлар учун алохида битта булим кайта капитал таъмирланди. Колган булимларда ДОТС бурчаги, ДОТС хоналари ташкил килинди.

 

2004 йил февраль ойида Бельгиянинг Дамиен фонди вакили Осман Элтайиб Кашкадарё, Сурхондарё, Бухоро вилоятларида ДОТС программасини амалга тадбик килиш максадида шифохона кошида ташкил килинган ДОТС марказидаиш бошлади. 2004 йилнинг февраль ойидан бошлаб шифохонада Бельгиянинг Дамиен  фонди офиси ташкил килинди.

Вилоят ДОТС маркази замонавий компьютер, нусха кучириш аппарати, телевизор, видео-жихозлар, слайдаскоп аппарати, замонавий укув жихозлари ва стол-стуллар билан таъминланди.

Хозирги вактда шифохонада 8 та даволаш булимлари, шулар ичида суяк-жаррохлик булими, болалар булими, диагностика булими фаолият курсатмокда.

Бундан ташкари ошхона, кирхона, тиббий ускуналарни зарарсизлантириш хонаси, R-графия хонаси, Флюорография хонаси, , диспансер булими, ДОТС дорихонаси, шифохона ички дорихонаси   мавжуд булиб, самарали фаолият юритмокда.

2005 йил Болалар бўлими қайтадан таъмирдан чиқарилди.

 

Диспансерга 2008 йил вилоятда ягона бўлган замонавий компютерлаштирилган, харакатланадиган “Проскан” флюромобил олиб келинди. Бу эса вилоятнинг энг олис, энг чекка қишлоқларидаги ахолини флюорография текширувларидан ўтказишда самарали восита бўлиб хизмат қилмоқда.

2014 йилга келиб вилоят сил касалликлар диспансеридаги лабаратория бўлими вилоятда сил касаллигини ўта тезкор усулда аниқлашда ягона бўлган марказга айлантирилди. Лабаратория ўта тезкор (2-соатда) сил касаллигининг қўзғатувчисини аниқлайдиган ва аниқланган микобактериянинг дорига турғунлигини ҳам аниқлаб берадиган замонавий капютерлаштирилган  GeneXpert аппарати билан жихозланди.   Бу эса сил касаллигига чалинган беморларни эрта аниқлаб,самарали даволашни таъминлайди.Бундан ташқари диспансерда сил касалигини эрта аниқлашда, даволашда фаолият кўрсатадиган барча мутаххасисиларни ўқитишга мулжалланган замонавий ахборот технологиялари билан жихозланган ўқув маркази ташкил қилинди.