Болалар булими

Болалар бўлимида соғликни сақлаш тизимида қўлланадиган барча меъёрий ҳужжатлар асосида иш олиб борилади. Бўлим 30 ўринли бўлиб, ВСКД худудидаги 2 қаватли ғиштли қайта таъмирланган ва инфекцион назоратни барча талабларига жавоб берадиган бинода жойлаштирилган (691м кв). 1 қаватда бўлим бошлиғи ва шифокорларлар хонаси, катта хамшира ва хўжалик бекаси хонаси, ходимлар учун кийиниш ва овқатланиш хоналари, болалар учун мактаб жойлашган. 2 қават 3та зонага бўлинган: а).силни юқумли турлари билан хаста болалар даволанадиган худуд (СМБ+, 4та палата); б)силни юқумсиз турлари билан хаста болалар даволанадиган худуд (СМБ-, 9та палата); в) силга қарши 1 қатор дориларига турғун силни даволаш учун худуд (МЛУ-ТБ, 2та бокс палата). Бу худудларда 2-3та беморга мослаштирилган жами 15та палата, муолажа хонаси, ошхона ва емакхона, индивидуал канализацион тизимга уланган хожатхоналар (болалар ва ходимлар учун алохида), болалар ва ходимлар учун алохида ювиниш хоналари мавжуд. Иситиш тизими алохида ( 2та қозон газ ва ўтин, кўмир ёқишга мослашган), суғориладиган сув ва ичимлик суви билан таъминланган.

Беморларга тиббий хизмат самарасини янада ошириш мақсадида  бўлим теварак атрофига ҳар хил игна баргли, мевали, манзарали дов-дарахтлар, хар хил декоратив гуллар экилган ва фаввора ишлаб, даволанувчилар учун микромуҳит ҳосил қилинган. Бўлим инвестицион дастур асосида тўлиқ капитал таъмирдан 2017йилда чиқарилган. Бўлим юмшоқ (3 маротаба алмаштиришга), қаттиқ, тиббий ва хўжалик жиҳозлари билан таъминланган. Палаталар кроват, устки кийим-бош учун шкаф (тўлиқ эмас-10, 5та палатага йуқ), палата стол-стуллари, озиқ овқат ва дори дармонлар учун тумбочкалар билан таъминланган. Болаларга дам оладиган ва қишда ўйнайдиган хона йўқ. Бўлимда эски рангли телевизор, эски юмшоқ ўйинчоқлар бор. Ёзда ўйнашга болалар майдончаси йўқ. Ошхона 30та беморга мўлжалланган бўлиб, икки сменада овқатланишга тўғри келади. Ошхонада стол ва стуллар, идишлар учун шкафлар етишмайди. 1та газ плитаси билан жиҳозланган бўлиб, идиш, қўл ювиш учун раковиналар қўйилган ва маҳаллий канализацияга уланган.

 

Бўлимда хозирги кунда 2та олий тоифали шифокор; 15та хамшира, шундан:1та катта ҳамшира, 1та муолажа ҳамшираси, 13 та навбатчи ҳамшира (2 та — олий тоифа, 5та — 1тоифа, 1та — 2тоифа, 7та – тоифасиз-46,6%); 1та хўжалик бекаси, 13та орастабон, 6та мактаб ўқитувчилари, 1та тарбиячи ва 2та ошхона кичик тиббиёт ходимлари хизмат қилади. Хаммаси бўлиб, жамоа — 39 та ходимдан иборат. Бўлим бошлиғи Ш.Алимова ва шифокор Х.Хикматова 2017 йилни апрель-май ойларида Республика ихтисос лаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббий маркази қошидаги, Республика врачлар малакасини ошириш институтини Фтизиатрия кафедрасида “Умумий фтизиатрия”  мавзуси бўйича малака ошириб қайтишган. 2018 йилда 3та хамшира малака оширган ва яна 5та хамшира 2019 йилда малака ошириши режалаштирилган. Ўқитувчилардан 1тасида 2 тоифа бўлиб, 1таси малака оширган.

 

Ҳар ойда врачлар, ўрта ва  кичик тиббиёт ходимлари шифохонада ўтиладиган маъруза, конференция, давра суҳбатлари ва иш борасида қўлланадиган меъёрий хужжатлар, бўйруқлар тахлилларида (“Замонавий контрацепция воситалари”, “Аёллар ва қизлар шаҳсий гигиенаси”, “Тери таносил касалликлари ва уни олдини олиш”, “ОИТС касаллиги ва уни олдини олиш”, “Хотин қизлар ҳуқуқлари”, “Дезинфекцион эритмалар билан заҳарланиш ва уни олдини олиш”) фаол иштирок этадилар.

 

Болалар бўлимида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан сил касаллигини фаол шакллари билан хаста, сил касаллигига эҳтимол қилинган 0-18 ёшгача болалар даволанади. 2004йилдан бўлимда беморларни бевосита назорат остида даволаш миллий давлат дастури асосида даволаш ишлари йўлга қўйилган. Беморлар аввал текширув стандартлари асосида тўлиқ клиник биохимик, бактериоскопик, рентгенологик текширувлар, кўкрак қафаси аъзолари компьютер томографиясидан ўтказилгач, дори-дармонлар, вазни ва ёшини эътиборга олган холда буюрилади.

Даволаш жараёнида махсус силга қарши препаратлардан ташқари таъсир доираси кенг АБП, бронхолитиклар, муколитиклар, иммуномодуляторлар, биостимуляторлар, витаминлар, оқсил препаратлари, дезинтоксикацион препаратлар кенг кўламда қўлланади. Даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида дори дармонлар нафақат одатий (ичиш, мушак орасига, тери орасига, тери остига), балки самарали лимфотроп (паралимфатик, лимфатик), ингаляцион йўллар (2та небулайзер), ректал йўллар (иммуностимуляторлар шамча кўринишида) билан юбориш йўлга қўйилган ва физиотерапевтик усуллардан (дренаж массаж, ривожлантирувчи массаж, нафас гимнастикаси, парафин) кенг фойдаланилади. Доривор ўт гиёҳларини қўллаш эса химиотерапия ножўя таъсирларини олдини олишда самара беради (дўлана, наъматак, мойчечак, тирноқгул, маккажўхори попуги, валериана ва арслонқуйруқ, далачой ва б).

 

2018йилда болалар бўлимида асосан беморларни салмоқли қисми сил бронхоаденити билан 46,1% (2017й-45,3%) бироз кўпайган, инфильтратив турлари анча 4,5 баробарга камайганлиги – 2,4% (2017й-10,3%),  бирламчи сил комплекси 7,0% (2017й-6,4%)  0,6 баробар кўпайган, экссудатив плеврит билан 0,6 %  (2017й-2.5%) 4 баробарга камайганлиги, периферик лимфа безлари сили билан 13% (2017й-18,0%), 1,3 баробарга камайган беморлар даволанган. Бу рақамлар ва ташхислардан кўриниб турибдики, силни бирламчи илк шакллари структурани салмоқли қисми эгаллаб,болалар учун ўтиб кетган тури хисобланган турлари камайиб, структурамизда ижобий шзгариш бўлган. Структурада силни нафас аъзолари сили камайган 59,1% (2017й.-66,4%) ва  шундан ўпка турлари 2017 йилга (28,1%) нисбатан (2018й-18,8%) 1,4 баробарга камайган. Ўпкадан ташқари сил структурасида тери сили пайдо бўлганлиги иммунодиагнотика яхши йулга қўйилганидан, ташхисотни енгиллаштирганидан дарак. (2 жадвал).

Туберкулез+ ОИТС беморларимиз 7та, йил давомида уларни койка куни 1029 кунни ташкил килган.

 

Даволаш самарадорлиги бўйича 3,4-жадвалларни таҳлил қиладиган бўлсак, даволаниб чиққан беморларимизда 2017й.-2018йда — 98.8% ни ташкил қилган.

 

БОЛАЛАР БЎЛИМИ ҚОШИДАГИ МАКТАБ