Ташкилий методик булими

Ташкилий методик бўлими 1996 йилда ташкил этилган, 1 ставка врач, 0.5 ставка хамшира фаолият кўрсатади.

 

Булим Вилоят миқиёсида сил касаллиги бўйича шахар ва туманлар, сил шифохонаси, сил сихатгохлари маълумотлар олиш (хар ой, чорак, ярим йиллик, 9 ойлик, йиллик) тахлил қилиш эпидемиологик вазиятни бахолаш, чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

 

Олинган маълумотларни хар ойда ВССБга, ВДСЭНМга “Беморлар мактаби” “Сил беморларини қуллаб қуватлаш” буйича шахар ва туманлар, шифохоналар кесимида Progect Houp ташкилотига хисобот топширилади.  

 

Хар чоракда Вилоят ўсмирлар маркази ВССБга, ВДСЭНМ, РИФваПИАТМ, га чорак, ярим йиллик, 9 ойлик, йиллик хисоботлар жамланиб топширилади,  тахлил қилиниб шахар ва туманларга берилади керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

 

Халқаро ташкилотлар, ННТ ташкилотлари, ВДСЭНМ, Вилоят СПИД марказлар  билан хамкорликда семинарлар, конфренциялар, олий ўқув юртларида, билим юртларда, мактабларда сил касаллиги ҳақида тарқатма материаллар, видео роликлар, маърузалар ташкил этилади.

 

Вилоят буйича умумий тармоқ врачлари ва хамшираларига сил касаллиги буйича ташкил этилган семинарларни ўтказишда иштирок этиш, амалий ёрдам кўрсатилади.

 

Вилоят бўйича сил муассасаларида фаолият кўрсатаётган врачларни малака оширишлари, тоифа олишлари режали равишда назорат қилиб борилади 2018 йилда 2 нафар, 2019 йилда 10 нафар врачлар фтизиатрия мутахассислиги буйича ўқиб келишди.

 

Вилоят фтизиатрия диспансери 290 муқим ўринга ва диспансер бўлимига эга, 30 ўрин болалар учун.

 

 

Жами 34 нафар  шундан 14 нафари ўриндош врачлар, 223 нафар хамширалар фаолият кўрсатмоқда.