Реанимация булими

Диспансер давлат дастури асосида 2017 ва 2018 йилларда қайта реконструкция ва 3 қаватли янги бино қурилиб, Анестезиология ва реанимация хамда Хирургия булимлари очилди. Бўлим янги бинонинг 3 қаватида жойлашган бўлиб, бўлим бошлиғи хонаси, катта хамшира хонаси, хирурглар хонаси, наркотик моддалар сақлаш учун хона, тиббиёт ходимлар хамда 2 та реанимацион заллардан иборат. Бўлим 6 нафар бемор даволаниши учун мулжалланган булиб, булимда замонавий наркоз аппарати, кардиомонитор, отсос, кислород концентратори, хамда марказий кислород таъминотига эга. Реанимацион залларга беморлар учун ювиниш хонаси ва хожатхоналар ташкил этилган булиб булардан ташқари беморлар эхтиёжидан келиб чиқиб залларда кондеционерлар ўрнатилган.  Бўлимда юқори малакали реаниматолог анестезиолог, хирурглардан иборат шифокорлар тунги навбатчиликка туриши ташкил этилган.

Бўлим бошлиғи Бўриев Нурбек Ниёзович

Бўлим катта хамшираси Турсунова Зебо

Бўлим 6 койкадан иборат бўлиб,  иккита залдан ташкил этилган. Бўлимда Бўлимда иш жараёни беморнинг ахволига қараб бўлимга тўғридан тўғри ётқизилиши мукин ёки бўлимлардан беморлар умумий ахволига қараб бўлимга ўтказилиши мумкин.

Қолаверса операциядан кейинги беморлар бевосита назорат остида бўлишади  хамда интенсив муолажалар олишади. 

Бўлим ташкил этилгандан бери яъни, июль 2018 йилдан 33 бемор:  2019 Йил бошидан шу кунга қадар 49 бемор даволаниб чиққан бўлса шулардан 25 нафари операциядан кейинги беморлар хисобланади.

Бўлимда умумий оғриқсизлантириш, регионар анестезия, комбинирлашган анестезия остида турли хилдаги амалиётлар бажарилиб келинмоқда.

Бўлимнинг барча ходимлари оғир дард бўлмиш силнинг янада оғирлашиб қолганда қўлидан келганича мехнат қилишади.