Торакал хирургия булими

595959

Диспансер 2017-2018 йилларда давлат дастурига киргизилиб, янги қурилди, шу билан бирга янгидан ташкил қилинган хирургик блок: торакал хирургия бўлими, 6 ўринли реанимация, операцион блок, ўпкадан ташқари аъзолар бўлими ташкил этилди. 

Торакал хирургия бўлими 40 ўринга мўлжалланган  бўлиб, диспансерни янги қурилган биносининг 3 қаватида жойлашган. Иш самарадорлигини яхшилаш учун хирургик блок битта қаватда жойлаштирилган. Бўлимда беморларга консерватив хамда хар хил турдаги хирургик даво учун барча шарт-шароитлар яратилган.  Бўлимда 2 бокс, 2 кишилик хамда 4 кишилик палаталар, ювиниш хоналар, боғлов хамда муолажа хоналардан иборат.

Бўлимдаги шифокорлар замонавий турдаги диагностика хамда даволаш методларини ўзлаштирган бўлиб, махаллий ўтказилиб келинадиган конференция ва семинарларда актив қатнашиб келмоқда.

Бўлимда торакоцентез, статик режимда трансторакал биопсия олиш, диагностик торакотомия, ўпка атипик резекцияси, сегментэктомия хамда ўпка сили бор беморларга турли хилдаги жаррохлик амалиёти бажарилиб келинмоқда.