Упкадан ташкари аъзолар сили ва

сил менингити билан касалланганлар булими

Булимнинг ишчи жамоаси

Ўпкадан ташқари аьзолар сили булими “Фтизиатрия ва Пульмонология ” маркази 3 қаватли биносининг 2-қаватида жойлашган булиб, жами 25 та хоналардан иборат булиб 40 ўринга мулжалланган. Бўлимда шифокорлар хонаси, катта хамшира хонаси, хужалик бекаси хонаси, тиббиёт ходимлар хонаси, боғлов хонаси, муолажа хонаси, беморлар хонаси (15-палата), беморлар учун ювиниш хонаси, фитотерапия хонаси,  беморлар ошхонаси, физиотерапия ва бошқа хоналардан иборат. Беморлар ётиши учун мулжалланган хоналар асосан  1 нафар ва 2 нафар беморлар ётишига мулжалланган. Беморлар ётадиган хоналарда беморлар учун барча шароитлар яратилган. Беморлар хордиқ чиқариши учун дам олиш хонаси ташкил этилган.

Бўлимда 34 нафар 2 нафар шифокор, 17 нафар юқори малакали  хамшира  ва  15 нафар кичик тиббиёт ходимлари фаолият юритади. Бўлим  1998 йил вилоят сил касалликлар диспансерида 40 ўринга мўлжалланиб “Суяк-буғим жаррохлик” булими сифатида ташкил этилган. Давлат дастури асосида  2015-2017 йилларда диспансер қайта реконструкция қилиб 6-ўринли реанимация бўлими, торакал хирургия булими, опреацион блок очилди. Шу муносабат 2018 йил март ойидан бўлим  5- даволаш “ЎПКАДАН ТАШҚАРИ АЬЗОЛАР СИЛИ” бўлими деб юритила бошланди.

Хозирги кунда бўлимда ўпкадан ташқари аьзолар силининг барча турлари: суяк-буғим сили, сийдик ажратиш ва таносил аьзолари сили, периферик лимфа безлари сили, тери сили, куриш органлари сили ва  силнинг бошқа турлари билан оғриган беморлар даволаниб келмоқда. Бўлимда хозирги вақтда силнинг барча турларида уткалиладиган жаррохлик муолажалари хамда юқори  иннавацион  технология асосида умуртқа поғонасида ўтказиладиган мураккаб жаррохлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилган.